Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
27-ТУРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИДА ИККИ НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ

26.10.2018

Сhampionat.asia  сайти 27-турнинг энг яхшиларни эълон қилди. Унга кўра, “Водий дербиси” қаҳрамони бўлган Дарко Гожкович тур футболчиси деган номга сазовор бўлди.

Тур футболчиси – Дарко Гожкович
“Қўқон-1912” таянч ярим ҳимоячиси Дарко Гожкович мазкур турда ўз жамоасига ғалабани тақдим этди.
Водий дербисида “Нефтчи”ни ўз уйида меҳмон қилган “Қўқон-1912” Дарко Гожковичнинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Гарчи таянч нуқтасида ўйнашига қарамасдан Гожкович нафақат марказда яхши ўйнади, балки жамоасига ғалабасига ҳам замин яратди. Шу боисдан ҳам Дарко Гожковични тур футболчиси дея эътироф этдик.

Шунингдек сайт ходимлари томонидан турнинг рамзий терма жамоаси ҳам тузиб чиқилди. Ушбу терма жамоадан “Қўқон-1912″нинг икки нафар футболчиси ўрин олди.
27-тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Мирзоҳид Ғофуров (“Навбаҳор”), Ғиёс Комилов (“Қўқон-1912”), Шавкат Муллажонов (“Бухоро”), Дилшод Саитов (“Насаф”)

Ярим ҳимоячилар: Дарко Гожкович (“Қўқон-1912”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”)

Ҳужумчилар: Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Марат Бикмаев (“Локомотив”)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО