27.10.2018
Pepsi суперлига баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди. Бу ёғига ҳар бир очконинг қиммати олтинга тенг бўлади.
Футболчиларимиз ноябрь ойида бешта ўйинда майдонга тушишади. Ушбу учрашувлар жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этади. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида қуйидаги учрашувларда майдонга тушамиз.
1 ноябрь куни вакилларимиз Қаршида “Насаф” меҳмони бўлишади. Орадан тўрт куни ўтиб, яъни 5 ноябрь куни Қўқонга “Қизилқум” ташриф буюради. 9 ноябрь куни футболчиларимиз Олмалиққа сафар уюштиришади.
Кейин эса ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда кичик танаффусга юзага келади.
24 ноябрь куни Pepsi суперлигада 31-тур ўйинлари старт олади. Шу куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўз майдонларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилишади.
29 ноябрь куни мухлислар яна бир “вилоят дербиси” гувоҳига айланишади. 32-тур доирасида футболчиларимиз Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида “Нефтчи”га қарши майдонга тушишади.
Барча ўйинларда жамоамизга омад тилаб қоламиз.