Фарғона катта футбол арафасида

27.10.2018

Йил бошида ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Фарғонага ташриф буюрган чоғида Ўзбекистон Кубоги финали “Истиқолол” ўйингоҳида бўлишини айтиб ўтган эди. Шундан кейин фарғоналик футбол ишқибозлари финал кунини интирозлик билан кутишмоқда. Улар орзиқиб кутган онлар яқин. Эртага Фарғонада катта футбол байрами ташкил этилади. Айни дамда ушбу учрашувни юқори даражада ўтказиш борасида Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят спорт бошқармаси ва Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ходимлари кенг куламли ишларни амалга оширишмоқда.

Финал учрашувига чипталар бепул тарқатилиши эса мухлислар учун янада қулайлик яратилишига олиб келади. Эртага “Истиқлол” стадиони мухлислар билан тўлиши борасида ҳам етарлича ташвиқот олиб борилди.

Фарғоналик мухлислар ҳозирданоқ ҳал қилувчи ўйин борасида баҳс-мунозараларни бошлаб юборишган.

Тўғри, ҳар ишда бўлгани каби кичик камчиликлар ҳам йўқ эмас. Лекин бу камчиликлар ўйиннинг юқори савияда бориши ва мухлисларнинг стадионга келишига тўсқинлик қилмайди. Эртага мухлисларни ажойиб футбол байрами кутмоқда. “Истиқлол” ўйингоҳида барчангизни кутамиз.

Манба: oltinvodiy.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО