28.10.2018
Бугун Фарғонада тарихий кун десак, муболаға бўлмайди. Вилоятимизнинг муҳташам ўйингоҳи – “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги ғолиби аниқланади. Финал ўйинига Тошкентнинг “Пахтакор” ва Олмалиқнинг АГМК клублари етиб келганидан хабарингиз бўлса керак.
Фарғонада ушбу ўйинга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бугунги баҳснинг юқори савияда ўтиши учун барча бирдек меҳнат қилмоқда.
Мазкур учрашув қўқонлик футбол мухлисларда ҳам катта қизиқиш ўйғотмоқда. Бугун Қўқон ва ён атрофдаги туманларда истиқомоат қилаётган футбол ихлосмандларига қулайлик яратиш мақсадида Фарғонага бориб келиш учун автобуслар қўйилган. Йўл кира ва чипталар ҳам мутлақо текин. Барчаси мухлислар учун муҳайё этилган. Айтганча, ҳар бир мухлис учун автобуснинг ўзида футболкалар берилади.
Йилнинг энг муҳим баҳсини ўтказиб юборманг!