31.10.2018
Ёшлигида қаҳрамонимиз дўстлари билан “Марказий” (олдинги номи “Комсомол) стадионига келар экан, Қўқонда футболни қанчалик севишларини ҳис этганди.
Йиллар ўтиб, улғайгач, ҳаётини футболсиз тасаввур эта олмай қолди. Бугунги қаҳрамонимиз “Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов мана бир неча йилдирки, футбол билан ҳамнафас. “Миллионлар ўйини” ҳаётининг ажралмас қисмига айланган.
Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг куз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Айнан шу инсон саъи-ҳаракатлари эвазига ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонга катта футбол жадаллик билан ривож топмоқда.
Умуман олганда, қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клубимиз раҳбарининг келажакдаги режалари улкан.
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоамиз раҳбари бугун ўзларининг 57 ёшларини қарши олишмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлисларимиз номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.
ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!