05.11.2018
Pepsi суперлига 29-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Муҳаммаданас Ҳасановлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов:- Ўйин асабий тарзда бошланди. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин вазиятни ўнглаш учун катта куч сарфладик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзимиз томонга оғдара олдик. Олдинда бизни учта мураккаб ўйин кутиб турибди. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бугун улар бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик изҳор этаман.
Муҳаммаданас Ҳасанов: – Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларимизга бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз.