06.11.2018
Кеча вакилларимиз Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши майдонга тушишди. Ўйинда бироз устунликка эришган футболчиларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Қуйида ушбу учрашувга бағишланган фотомақола билан танишинг:
Футболчиларнинг майдонга тушиб келиши. Муҳим баҳсда ёшларимиз ишончни оқлашди.
Барча учун таниш жараён. Жамоалар сардорлари ва учрашув ҳакамлари бир суратда.
Бош ҳакам футболчиларга омад тиламоқда.
Мураббийлар ҳам бир-бирларига омад тилашмоқда.
Муҳаммаданас Ҳасанов кечаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.
Эсдалик учун сурат.
Иқбол Маликжонов учрашувни юқори даражада ўтказди.
Меҳмонлар ҳисобни очган пайт.
Ўйин кескин курашлар, тўқнашувлар остида ўтди.
Мухлисларимиз ҳақиқий 12-ўйинчи вазифасини бажариб беришди. Уларга яна бир бор раҳмат айтамиз.
Ҳаран Рўзиев учрашувни қаттиққўлик билан бошқариб борди.
Ҳисоб тенглашган вазият.
Евгений Черемисин бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.
ГООООООООЛ.
Иккинчи гол рақиб дарвозасида.
Бу эса жамоамизга ғалаба келтирган гол муаллифи – Жасур Ҳакимов.
Мухлислар кутган иккинчи голдан кейин
Биз сизлар билан фахрланамиз. Мухлисларимиз сизларга раҳмат!