Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Футболчиларимиз тур рамзий терма жамоасида ва 30-турнинг бошланиш вақтлари маълум

07.11.2018

Бу сафар ҳам икки нафар футболчимиз турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олишди. Улар “Қизилқум” дарвозасига тўп киритган Мурод Холмуҳаммедов ва Жасур Ҳакимовлардир.

29-турнинг рамий терма жамоаси(4-3-3):

Дарвозабон: Санжар Қувватов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Ғолиб Ғайбуллаев (“Насаф”), Аббос Отахонов (“Металлург”), Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар: Ойбек Нурматов (“Сўғдиёна”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Сардор Собирхўжаев (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар: Исмоил Гонсалвеш (“Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Қўқон-1912”), Ислом Исоқжонов (“Металлург”

***

Профессионал футбол лигаси клублар ҳамда Спорт телеканали билан келишган ҳолда 30-тур доирасидан ўрин олган беллашувларнинг бошланиш вақтини белгилади.

Жума куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Бухоро” учрашуви мезбонларнинг хавфсизлик масаласи юзасидан берган илтимосига кўра соат 17:00га белгиланди. Ўша кунги қолган 2 та ўйин соат 18:00да старт олади. Шанба кунги учрашувлар эса одатдагидек бироз эртароқ бошланади.

PEPSI Суперлига / 30-тур

9 ноябрь, жума

“ЛОКОМОТИВ” – “БУХОРО” 17.00

“НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА” 18.00

АГМК – “ҚЎҚОН-1912” 18.00

10 ноябрь, шанба

“ПАХТАКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 16.00

“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” 18.00

“ҚИЗИЛҚУМ” – “НАСАФ” 16.00

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО