Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АГМК – “Қўқон-1912”: 10-учрашув арафасида

08.11.2018

PEPSI Суперлига 30-турини вакилларимиз Олмалиқда АГМК жамоасига қарши  ўтказишади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида тўққиз марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг иккитасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Бешта учрашувда Олмалиқликларнинг  қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 11-10 олмалиқликлар фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 8 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 17 очко мавжуд.

 

Барча учрашувлар:

18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1

26.08. 2015 – Қўқон -1912 – Олмалиқ – 0:1

30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2

22.11.2016 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 2:1

25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0

25.11.2017 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 1:2

12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0

18.07. 2018 – Қўқон-1912  – АГМК – 3:0

  1. 10. 2018 – Қўқон-1912 – АГМК – 1:2

Факт: Олмалиқда ўтказилган сўнгги иккита учрашувда ҳисоб очилмаган.

Без имени-1

Юбилей учрашув

Қўқон футболида янги саҳифа очилмоқда. Ўзбек футболи ватани яна бир ўзига хос тарихий воқеа бўсағасида турибди.

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 400-ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 399 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 143 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 59 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 197 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 531 – 728. Умумий очколар 488 тани ташкил этади.

PEPSI  Суперлига 30-тур доирасидаги АГМК билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 400-ўйини сифатида тарихда қолади.

Айтганча, жамоамизнинг 300-юбилей учрашуви ҳам айнан олмалиқликларга қарши кечган баҳсга тўғри келганди. Уша ўйин 2015 йилнинг 26 август санасида бўлиб ўтганди. Мана орадан шунча вақт ўтиб, яна юбилей учрашуви шу жамоа билан ўйинда юз бермоқда.

photo_2018-11-07_18-40-23

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 9 ноябрь куни Олмалиқдаги ОКМК ўйингоҳида соат 18:00да бошланади. Бугун  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин “Металлург” стадионида  соат 14:30да бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО