Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЖАМОАМИЗНИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ

09.11.2018

Бугунги учрашувдан олдин Олмалиқда катта тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган футболчилар тақдирланишди. Байрам тадбирида клуб раҳбарияти ва ҳомийлари томонидан жамоа аъзолари – футболчиларга COBALT, Бахтиёр Ашурматов ҳамда Мухтор Қурбоновга GENTRA ҳамда жамоанинг яна 11 нафар ҳодимига SPARK автомобиллари топширилди.

Ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этарди.

Учрашув футболчиларимиз учун омадсиз бошланди. Мезбонларнинг илк ҳужуми гол билан якунланди. Музаффар Музаффаровнинг зарбаси голга айланди. Тўп ўтказиб юборгач, вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди.

Айтганча, бугун жамоамиз учун ҳам тарихий кун. Бугун “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистон чемпионатларидаги 400-учрашувини ўтказишди.

Биринчи бўлим давомида футболчиларимиз бир қатор вазиятларни юзага келтиришганига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Шу тариқа танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов томонидан ошириб берган тўпни  Ойбек Рустамов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 63-дақиқада қанотдан ташкил этилган ҳужум самарали якун топди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Бехруз Садиллоев ўзини кўрсатди. У жамоамизни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада мезбонлар хавфли вазият содир этишди. Дарвозабонимиз муқаррар голдан жамоамизни сақлаб қолди. Захирадан майдонга тушган Бехруз Садиллоев жамоамиз ўйинини анча кучайтириб юборди. Унинг ҳар бир юриши рақиб ўйинчиларига ҳақиқий “бош оғриқ” бўлди.

Ажойиб комбинациядан кейин Суғроб Бердиев акробатик усулда рақиб дарвозасига зарба берди. Абдулов катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 82-дақиқада Суҳроб Бердиев учинчи марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа футболчиларимиз Олмалиқдан ажойиб энг асосийси энг муҳим ғалабани қўлга киритишди.

 

Pepsi суперлига

30 -тур

АГМК – “Қўқон-1912”  – 1:3 (1:0)

Ҳакамлар:  Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Даврон Акмалов.

Назоратчи:  Шамил Жумаев.

Комиссар:  Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Музаффар Музаффаров – 2. – Ойбек Рустамов – 50, Бехруз Садиллоев – 63, Суҳроб Бердиев – 82.

АГМК: 12. Роман Абдулов, 6. Азамат Исроилов, 8. Музаффар Музаффаров, 11. Жасур Ҳасанов, 13. Лутфулла Тўраев (9. Зафар Полвонов – 66), 15. Владимир Бубанья, 17. Камолиддин Мурзоев, 19. Владислав Косминин, 23. Йован Жокич, 71. Жамшид Ҳасанов (14. Зохир Пиримов – 52), 72. Алишер Саматов (10. Шоҳназар Норбеков – 75).

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 22. Абдумалик Абдуллаев, 24. Жавлон Гусейнов, 36. Шаҳбоз Умаров, 70. Ойбек Қиличев.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов,  10. Жавоҳир Сидиқов (38. Достон Мелиқўзиев – 88), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (9. Носир Отақўзиев – 90), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (78. Бехруз Садиллоев – 55).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 70. Жасур Ҳакимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО