10.11.2018
Рерsi Суперлига 30-тур доирасидаги АГМК – «Қўқон-1912» учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Аввало Олмалиқ халқини Ўзбекистон Кубогидаги ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа учун улкан ютуқ.
Ўйин борасида айтадиган бўлсам биринчи бўлимда ўйинимиз бироз қовушмади. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундай бўлса-да муҳим ғалабага эришдик. Иккинчи бўлимни юқори савияда ўтказдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди.
Олдинда бизни яна иккита мураккаб баҳс кутиб турибди. Ўша беллашувларда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.