Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Футболчиларимиз терма жамоалардан таклиф олишди

10.11.2018

Хабарингиз бор, шу йилнинг 11-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида навбатдаги йиғинни ўтказади. Терма жамоамиз йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 15 ноябрь куни Ливан терма жамоасига қарши баҳс олиб борсак, 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашамиз.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер Австралиядаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида “Қўқон-1912” жамоасининг икки нафар ўйинчиси ҳам бор.

photo_2018-10-18_06-01-41

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Элдорбек Суюнов  (“Пахтакор”)

Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

photo_2018-10-17_06-33-49

Ҳимоячилар:

Анзур Исмоилов (“Локомотив”)

Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Владимир Козак(“Пахтакор”)

Егор Кримец (“Пахтакор”)

Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”)

Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)

Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)

Достон Турсунов (“Нефтчи”)

Одил Ҳамробеков (“Насаф”)

Олег Зотеев (“Локомотив”)

 

Ярим ҳимоячилар

Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)

Икром Алибоев (“Локомотив”)

Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”)

Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)

Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА)

Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)

photo_2018-10-17_06-34-03

Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)

Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)

 

Ҳужумчи:

Бикмаев Марат (“Локомотив”)

*  *  *

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоаларимиз учун муҳим мусобақаларга етарлича тайёргарлик кўриш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токиода бўладиган Олимпиада баҳсларига жиддий тайёргарлик кўряпти.

Аввал хабар берилганидек, Олимпия терма жамоасига хориждан мураббий изланмоқда. Унгача эса терма жамоани Равшан Ҳайдаров бошқариб туради. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12-20 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган “Dubai cup” халқаро мусобақасида иштирок этади. Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришади.

Ушбу мусобақада вакилларимиз Япония, Кувайт ва БАА терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Равшан Ҳайдаров Дубайга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида “Қўқон-1912” жамоаси етакчиларидан бирига айланиб бораётган Ойбек Рустамов ҳам бор.

DSC_7429 копия

Дарвозабонлар:

Умид Эргашев (“Насаф”)

Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК)

Умид Ҳамроев (“Пахтакор”)

 

Ҳимоячилар:

Ҳусниддин Алиқулов (“Машъал”)

Илҳом Алижонов  (“Насаф”)

Ҳожиакбар Алижонов  (“Пахтакор”)

Ислом Қобилов  (“Бунёдкор”)

Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)

Шерзод Насруллоев (“Насаф”)

Дилшод Саидов (“Насаф”)

Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)

 

Ярим ҳимоячилар:

Аброр Исмоилов (“Нефтчи”)

Фаррух Икромов (“Бунёдкор”)

Остон Урунов (“Навбаҳор”)

Даврон Умиров (“Металлург”)

Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”)

Ислом Кенжабоев (“Насаф”)

Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)

Суҳроб Нуруллоев (“Металлург”)

Ислом Рашидхонов (“Насаф”)

Нурилло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”)

Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”)

 

Ҳужумчилар:

Азизбек Омонов (“Локомотив”)

Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”)

Бобур Абдухолиқов (“Насаф”)

 

“Dubai cup” халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувлар жадвали:

 

14 ноябрь,

Соат 17:15 БАА – Кувайт

Соат 20:00 Ўзбекистон – Япония

 

17 ноябрь

Соат 17:15 БАА – Ўзбекистон

Соат 20:00 Япония – Кувайт

 

20 ноябрь

Соат 17:15 Кувайт – Ўзбекистон

Соат 20:00 БАА – Япония

*Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО