Рамзий терма жамоадаги футболчиларимиз ҳақида
the_title()

13.11.2018

Чемпионат баҳслари якунига етиб борган сари ўйинлар ҳам кескин ва шиддатли курашлар остида ўтмоқда. 30-тур учрашувларида ҳам бу кескин гувоҳига айландик. Тур якунига кўра, championat.asia сайти ходимлари рамзий терма жамоани тузиб чиқишди. Ушбу терма жамоадан икки нафар футболчимиз ўрин эгаллади.

Ойбек Рустамов

Ушбу мавсумни юқори савияда ўтказаётган Ойбек Русамов ёш бўлишига қарамай, жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланиб бормоқда. АГМКга қарши кечган ўйинда Рустамов ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди. Айнан унинг голидан кейин футболчиларимизда ғалабага бўлган ишонч ортди. Натижада рақиб дарвозаси яна икки марта ишғол этилди.

photo_2018-10-25_09-52-33

Суҳроб Бердиев

Олмалиқдаги баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган Суҳроб Бердиев 30-турни аъло даражада ўтказди. Футболчимиз ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйиш билан бир қатор бутун учрашув давомида рақибларни таҳликада ўшлаб турди. Унинг акробатик тарзда йўллаган зарбаси мухлислар олқишига сазовор бўлди. Рақиб посбони ушбу зарбани катта қийинчилик билан қайтариб қолмаганида мавсумнинг чиройли голлардан бирига гувоҳ бўлардик.

DSC_0636 копия

30- турнинг рамзий терма жамоаси (3-4-3):

Дарвозабон: Акбар Тўраев (“Навбаҳор”)

Ҳимоячилар: Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Игорь Голбан (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар: Никола Милинкович (“Сўғдиёна”), Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив”), Дилшод Аҳмадалиев (“Бунёдкор”), Суҳроб Бердиев (“Қўқон-1912”)

Ҳужумчилар: Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Артур Геворкян (“Қизилқум”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО