Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Сўғдиёна” билан ўйиннинг санасида ўзгариш
the_title()

16.11.2018

Суперлига тақвимининг 31-тур учрашувлари саналарида бир қатор сабаблар туфайли ўзгаришлар юз берди.
Жамоаларнинг эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб, сўнгги икки тур учрашувларида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги аввалдан айтиб ўтилганди.
Сўнгги турда қайд этилган натижалар “жон сақлаш” гуруҳидаги вазиятни кескин кўринишга келтирди. Натижада бир-бирига боғлиқ бўлган ўйинлар тақвимда яққол ажралиб қолди. Бунгача 23 ноябрга белгиланган “Қўқон-1912” — “Сўғдиёна” ҳамда 24 ноябрда ўтиши керак бўлган “Насаф” — АГМК баҳсларини энди бир вақтда ўтказиш мантиқлироқдир. Шундан келиб чиқиб, мазкур учрашувлар 24 ноябрь санасига тайинланди.
ЎзПФЛ Суперлиганинг иккинчи босқич тақвимини тузиб чиқаётганида Эктор Купер ҳамда МТЖ масъул вакиллари билан келишиб, ўйинларни терма жамоаларга ҳалал бермайдиган кунларга тайин қилганди. Бунинг натижасида шу кунгача иккинчи босқич тақвимига қатъий амал қилиб келинди. Аммо Ўзбекистон миллий термасининг Австралия йиғинидан қайтиб келиши бироз чўзиладиган бўлди. Эндиликда бош жамоа Тошкентга 23 ноябрь куни кечки пайт етиб келади. Тақвим бўйича 25 ноябрь куни чемпионлик ўйини бўлиши кутилаётган “Локомотив” — “Пахтакор” учрашуви ўтказилиши керак эди.
Мазкур масала юзасидан “Пахтакор” футбол клуби ЎзПФЛга таклиф билан чиқиб, учрашувни бир кунга кечиктиришни сўради. Шунингдек, “Локомотив” футбол клуби бу таклифни қўллаб-қувватлади. Мазкур жамоалар футболчилари миллий терманинг асосини ташкил этиши инобатга олиниб, ПФЛ уларнинг таклифини маъқуллади ва пойтахт дербисини 26 ноябрга кўчирди. Бу каби марказий ўйинларда футболчиларнинг тўлиқ куч билан ҳаракат қила олиши асосий фактордир.
Шунингдек, Навоий кон металлургия комбинатининг 60 йиллик байрам тадбирлари муносабати билан 15—23 ноябрь кунлари Навоий вилоятида катта байрам тадбирлари ўтказилади. Тадбирда халқаро даражадаги меҳмонларнинг иштироки ҳам кўзда тутилган. Вилоят хокими шу куни барча меҳмонларни “Қизилқум” иштирокидаги ўйинга таклиф қилиш режасини ПФЛга маълум қилди. Маълумки, “Нефтчи” расман Суперлигани тарк этиб улгурди, “Қизилқум” эса жон сақлаб қолишга эришди. Шундан келиб чиқиб, 24 ноябрдаги “Қизилқум” — “Нефтчи” учрашуви 23 ноябрь санасига кўчирилди.
Суперлига, 31-тур
23 ноябрь, жума
18:00 “ҚИЗИЛҚУМ” — “НЕФТЧИ”

24 ноябрь шанба
14:00 “БУНЁДКОР” — “МЕТАЛЛУРГ”

25 ноябрь, якшанба
15:00 “ҚЎҚОН-1912” — “СЎҒДИЁНА”
15:00 “НАСАФ” — АГМК
15:00 “БУХОРО” — “НАВБАҲОР”

26 ноябрь, душанба
18:00 “ЛОКОМОТИВ” — “ПАХТАКОР”

“Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги беллашув куни “Миллий стадион”да вазирликлар, давлат ташкилотлари ўртасида ўтказилаётган Ёшлар иттифоқининг “Дўстлик” спартакиадаси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шундан ва ўйиннинг шанба кунга тўғри келгани инобатга олиниб, “Бунёдкор”нинг Бекобод клубига қарши ўйини вақти 14:00 да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО