16.11.2018
Pepsi суперлиганинг навбатдаги 31-тур учрашувини ўз майдонида , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказадиган “Қўқон-1912” футболчилари Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиришмоқда.
Машғулотларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилган Ўткир Юсупов, Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ойбек Рустамовлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек кичик жароҳати боис , жамоа сардори Носир Отақўзиев ҳам машғулотларда иштирок этмаяпти.
Қолган барча футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкмоқдалар. Жамоамиз аъзолари сўнгги турлардаги ўйинларни юқори кайфиятда ўтказиб, мухлисларни хурсанд қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.
Футболчиларимиз эртага Про-лига вакили “Локомотив БФК” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушишади.
“Қўқон-1912” – “Локомотив БФК” учрашуви , эртага 17 ноябрь куни , соат 11-00 да, Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида бошланади.