Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НАЗОРАТ ЎЙИНИДАГИ ҒАЛАБА

17.11.2018

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоамиз бугун назорат учрашувида майдонга тушди. Вакилларимизга Про-лига вакили “Локомотив БФК” рақиблик қилди.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинларида қатнашаётган Ўткир Юсупов, Жавоҳир Сидиқов ва Ойбек Рустамовлар иштирок этишмади. Шунингдек, жароҳати боис Носир Отақўзиев ҳам мазкур баҳсни ўтказиб юборди.

Учрашув бошланиши билан ташаббусни қўлга олган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ҳужумларнинг бирида рақибимизни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. 31-дақиқада эса ниҳоят футболчиларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Рақиб жарима майдончаси ичида бир-бирларига тўпни аниқ узатиб ажойиб ҳужум ташкил этган вакилларимиз “Локомотив БФК” дарвозасига йўл топишни уддалашди. Асадовдан тўпни қабул қилган Абрамов кучли ва аниқ зарба билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида рақиб дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. 42-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг қанотдан оширган тўпини Асадов дарвозага аниқ йўллади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоамиз аъзолари жуда фаол тарзда ўтказишди. Тайм бошида мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга асосан ёш футболчилар туширилди. Шундай бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни вужудга келтиришди.

73-дақиқада Муслим Қурбонов деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади. Шу тариқа, назорат учрашувида ишончли ғалабага эришдик.

photo_2018-11-17_12-39-58

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Локомотив БФК” – 2:0 (2:0)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Дониёр Сайлавов,Тимур Галеев

Назоратчи : Арслон Ҳотамов.

Голлар: Савелий Абрамов – 31, Фирдавс Асадов – 42.

“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 5. Ғиёс Комилов, 11. Фирдавс Асадов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 41. Савелий Абрамов 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Баҳодир Акрамов, 15. Иброҳим Ғофуров, 38. Достон Мелиқўзиев, 70. Жасур Ёқубов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Муслим Қурбонов.

“Локомотив БФК”: 1. А. Ким, 3. И. Абдураимов, 4. С. Исмоилов, 6. Э. Омонжонов, 7. В. Акопов, 9. С. Ғуломов, 13. С. Тўхтасинов, 14. Ю. Шоимов, 18. Ш. Авазматов, 19. И. Шарипов, 20. Р. Ҳазратқулов.

Захира: 16. С. Собиров, 2. Қ. Эркинов, 10. И. Қодиралиев, 11. Ф. Мамажонов, 15. А. Маҳкамов, 21. Ш. Нуриддинов

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО