Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ПФЛ инспекцияси Қўқонга ташриф буюрди

21.11.2018

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси келаси мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаб юборди. ПФЛ келаси мавсумда клублар олдига жиддий талабларни қўймоқда.

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионига ПФЛ бош директори ўринбосари Дилшод Хаитметов бошчилигидаги испекция ташриф буюрди. Меҳмонлар стадион майсасининг ҳолати , мухлислар ва футболчиларга яратилган шароитлар билан батафсил танишдилар.
Инспекция вакиллари “Қўқон-1912” футбол клуби офисида бўлиб , клуб бош директори Бахтиёр ака Толипов билан учрашдилар. Жамоа раҳбарининг келгуси мавсумдаги режалари борасида суҳбат бўлиб ўтди.
ПФЛ вакиллари Қўқондаги “Марказий” стадионнинг чимини янгилаш , стадион ёритиш тизимини белгиланган меъёрда бўлиши юзасидан таклиф ва маслаҳатларини беришди. Жамоамиз раҳбарияти келаётган янги мавсумда Қўқондаги “Марказий” стадион майсаси янгиланиши , ёритиш тизими ҳам регламентда белгиланган меъёрда бўлиши учун режа қилинаётган ишлар билан меҳмонларни таништириб ўтишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО