Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”: Ўзаро ўйинлар тарихидан

23.11.2018

25 ноябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида PEPSI Суперлига 31-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларга назар ташлаймиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 25 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 12 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Саккизта ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Бешта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 40-30, “Сўғдиёна” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 41 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 29 очкони ташкил этади.

Превью

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:

29.07.2018

Қўқон-1912 – Сўғдиёна  – 2:1

20.06.2017

Қўқон-1912 – Сўғдиёна  – 3:2

16.06.2016

Қўқон-1912 – Сўғдиёна  – 1:2

05.11.2015

Қўқон-1912 – Сўғдиёна  – 1:3

11.05.2002

Қўқон -1912  – Сўғдиёна – 1:0

12.09.2000

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 3:1

30.04.1999

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:1

21.06.1998

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 4:2

31.05.1995

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0

27.04.1994

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:2

02.05.1993

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 0:0

27.05.1992

Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0

Факт: Қўқонда бўлиб ўтган учрашувларнинг саккизтасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки марта дуранг натижаси қайд этилган.

 photo_2018-10-19_18-58-58

Мавсумдаги тўртинчи ўйин

Якшанба куни бўлиб ўтадиган баҳс жамоаларнинг жорий мавсумдаги тўртинчи ўйинчи бўлади. Мавсумдаги олдинги учта учрашувда уч хил натижа қайд этилган. Битта баҳсда футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Битта ўйин дуранг билан ниҳоясига етган. Битта ўйинда эса рақибимиз ғалаба қозонган.

 photo_2018-11-21_06-16-36

Бошланиш вақтлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс якшанба куни соат 15:00да бошланади. Ўринбосарлар ўйини эса эртага бўлиб ўтади. Ўйин соат 14:00да старт олади. Ҳар икки баҳс ҳам “Марказий”да ўтказилади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО