Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ДУРАНГ

24.11.2018

Назарий жиҳатдан мавсумни 5-ўринда якунлаш учун имконият ҳосил қилган ўринбосарларимизга мазкур учрашувдаги ғалаба жуда зарур эди. Буни яхши тушунган вакилларимиз илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди. 11-дақиқада қарши ҳужумда рақибларимиз ҳисобни очишди. Саҳоб Рашидовнинг зарбаси дарвозамиздан ўрин олди. Голдан кейин вакилларимиз ҳужумга зўр беришди.

Тайм охирида футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. 42-дақиқада ҳимоячи узатган тўпни дарвозабон ушлаб олгани боис рақиб дарвозасига эркин зарба белгиланди. Савелимй Арамовнинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди. Жамоалар шу ҳисобда танафусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни шиддатли ҳужумлар билан бошладик. 60-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Рамз Исақовнинг кучли зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан бартараф этди. 69-дақиқада яна бир имкониятни қўлдан бой бердик. Муслим Қурбоновнинг зарбаси рақиб ҳимоячига теккан ҳолда майдонни тарк этди. 72-дақиқада Сардор Исақов деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади. Ушбу вазиятда омад меҳмонлар томонида бўлди. 78-дақиқада рақибларимиз иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Муҳаммадали Собиров жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Қўшимча дақиқаларда футболчиларимз ҳисобни тенглаштиришди. Иброҳим Мухторов ажойиб гол муаллифига айланди.

 

Ёшлар лигаси

31-тур

 “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 1:1 (0:1)

Ҳакамлар: Т.Суюнов, А. Ўринов, А. Мелибоев, Ш. Ваҳобжонов.

Назоратчи: Д. Роман.

Голлар: Иброҳим Мухторов – 90+3. – Саҳоб Рашидов – 11.

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 5. Жасур Ёқубов, 8. Иброҳим Ғофуров, 9. Рамз Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 26. Исмоил Толипов, 70. Сардор Исақов, 96. Аюбхон Абдураҳимов,  98. Савелий Абрамов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Шукур Мўминов, 11. Муслим Қурбонов, 23. Содиқ Мўминжонов, 25. Мубошир Қосимов, 85. Муҳсин Баратов, 97. Иброҳим Усмонов.

“Сўғдиёна”: 21. Фазлиддин Исомиддинов, 3. Жавлон Абдумуротов, 4. Жасур Ўринов, 10. Жавоҳир Хайруллаев, 11. Саҳоб Рашидов, 13. Муҳаммад Яҳёев, 14. Мурод Жабборов, 17. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 34. Отабек Абдуноров, 47. Соҳиб Ёқубов, 55. Жаҳонгир Сафаров.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 7. Иброҳим Қодиров, 18. Достон Орипов, 91. Асил Обидов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО