Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚЎҚОНДА НУРСИЗ ДУРАНГ 

25.11.2018

Ушбу учрашув жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этарди. Боиси мазкур ўйиндаги ғалаба жамоамизнинг суперлигада қолиш вазифасини деярли ҳал этарди. Бундан ташқари, бу баҳс жамоамизнинг жорий мавсумдаги ўз майдонида ўтказилган охирги учрашуви ҳам эди. Буни яхши англаган футболчиларимиз ўйин бошидан ҳужумкорликка зўр беришди. Меҳмонлар эса қарши ҳужумлар анча хавфли ҳужумларни ташкил этишди. 8-дақиқада кетма-кет ҳужумлардан кейин Ойбек Рустамовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 15-дақиқада рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган яққол имкониятга эга бўлдик. Суҳроб Бердиев жарима майдончасида анча фаоллик кўрсатди. Бироқ тўпни шеригига аниқ узата олмади. Натижада вазият қўлдан бой берилди. 22-дақиқада “Сўғдиёна” футболчилари хавфли вазиятни юзага келтиришди. Ўткир Юсупов ўз ўрнида. 34-дақиқада ҳисобни очишга яқин келдик. Жарима майдончасига оширилган тўпни Марко Милич боши билан рақиб дарвозага йўллади. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади. 38-дақиқада Жавоҳир Сидиқов рақибидан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни шеригига узатди. Бердиев тўпга ета олмади.

Тайм сўнггида майдон эгалари босимни кучайтиришди. Лекин кетма-кет ҳужумлардан самара келтира олмадик. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 55-дақиқада вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхшигина имконият вужудга келганди. Бироқ Суҳроб Бердиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 61-дақиқада меҳмонларни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. Жарима тўпидан кейин Иқбол Маликжоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Шундан кейин вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Шу тариқа, ўз майдонимиздаги сўнгги учрашувда нурсиз дуранг қайд этдик. Очколаримиз сони эса 25 тага етди.

 

Pepsi Суперлига

31-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 0:0

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (70. Жасур Ҳакимов-58), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Носир Отақўзиев – 82), 19. Суҳроб Бердиев (78. Бехруз Садиллоев -73), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 38. Достон Мелиқўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Сўғдиёна”: 88. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 10. Шохруз Норхонов (80. Сернас Дарвивас – 80), 14. Сирож Мелиев, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов (39. Ойбек Нурматов – 76), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов, 94. Нуриддин Ҳасанов (9. Сардор Азимов – 86).

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 27. Саҳоб Рашидов, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 77. Изатилла Абдуллаев, 99. Нурулло Тўхтасинов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО