Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Нефтчи” – “Қўқон-1912”: 28-ўйин арафасида

28.11.2018

Рepsi суперлиганинг 32-туридан ўрин олган вилоят дербисида  “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”  клублари Фарғонада тўқнаш келишади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

28-учрашув арафасида

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 27 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 19 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни беш марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Нефтчи” томонида – 69:34. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 60 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 18 очкони қўлга киритган.

DSC_2169 копия

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув

17.08.2018

Нефтчи – Қўқон 1912 – 1:0

31.03.2017

Нефтчи – Қўқон 1912 – 1:2

10.06.2016

Нефтчи – Қўқон 1912 – 2:1

30.10.2015

Нефтчи – Қўқон 1912 – 0:1

08.09.2003

Нефтчи – Қўқон 1912 –  6:2

DSC_2032 копия

Жорий йилдаги бешинчи учрашув

Ушбу мавсумда бу жамоалар ўзаро тўртта учрашувни ўтказишга улгуришди. Суперлига доирасида уч марта, кубок баҳсларида бир марта. Қўқонда ўтган ўйинларнинг бирида дуранг қайд этилган бўлса битта учрашувда вакилларимиз қўли баланд келган, Фарғонадаги баҳсда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишган.

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидаги баҳсда футболчиларимиз ўз майдонларида қўшимча бўлимда киритган гол эвазига ғалаба қозонишганди.

Бошланиш вақтлари

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 29 ноябрь  куни  “Истиқлол” стадионида соат 18:00да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 14:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО