29.11.2018
Ушбу мавсумнинг сўнгги учрашувини жамоамиз Фарғонада “Нефтчи” клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсдаги ғалаба вакилларимиз учун муҳим аҳамия касб этарди. Бугунги ўйиндаги ғалаба жамоамизга Суерлигада қолиш имкониятини берарди.
Учрашувни кутилганидек футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Ўйининг 5-дақиқасида футболчиларимизда ҳисобни очиш имкониятини юзага келганди. Маликжоновнинг бош билан берган зарбаси салгина юқоридан кетди. 16-дақиқада кетма-кет ҳужумларимизнинг бири гол билан якунланиши мумкин эди. Мўъжиза мезбонларни голдан сақлаб қолди. 32-дақиқада жамоамизда мажбурий ўзгариш рўй берди. Жароҳат олган Дарко Гожкович ўрнига Бехруз Садиллоев майдонга тушди.
Биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Лекин улардан фойдалана олишмади. Натижада жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан якунига етди.
Иккинчи бўлим бошидан вакилларимиз бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Маълумот учун: Дарко Гожкович қўлидан жароҳат олган.
Якуний ташхис тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади. 50-дақиқада навбатдаги ҳужум чоғида мезбонлар дарвозабони хатога йўл қўйди. Ҳимоячи оширган тўпни ушлаб олди. Эркин зарбани Мурод Холмуҳаммедов голга айлантирди.
Голдан кейин мезбонлар ҳам катта куч билан ҳужумга ўтишди. 60-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рақибларимиз жарима майдончалари ичида Бехруз Садиллоевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов ўн бир метрли нуқтадан адашмади ва рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди.
Голдан кейин ҳам вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари давом этди. Бугунги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушган футболчиларимиз борларини бериб ҳаракат қилишди. Бугун вакилларимиз мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказишди, десак ҳам муболаға бўлмайди.
Шу тариқа, футболчиларимиз мавсумнинг сўнгги турида ажойиб ғалабага эришиб, Суперлигада қолиш вазифасини уддалашди. Бугун Қўқонда ҳақиқий футбол байрами.
Учрашув якунига етгач, “Истиқлол” стадионида чемпионат байроғи туширилди. Хайр мавсум-2018!
Маълумот ўрнида 2015 ва 2017 йилда ҳам футболчиларимиз Фарғонада кичик ҳисобда ғалаба қозонишганини айтиш жоиз.
PEPSI Суперлига
32-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 0:2 (0:0)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Даврон Акмалов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Гол: Мурод Холмуҳаммедов – 51, 62 (пен)
“Нефтчи”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукур Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов (15. Дилёр Эрматов – 73), 10. Анвар Бердиев, 14. Аброр Исмоилов, 33. Ислом Тошпўлатов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов -63), 35. Достон Абдураҳмонов (20. Ҳусниддин Ғофуров – 46), 40. Бобур Юлдашев, 65. Шодиёр Ҳожиматов, 91. Шерзод Ҳакимов, 95. Достон Турсунов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 13. Жамшид Қобулов, 18. Андрей Сидоров, 22. Абдужалил Исроилов, 44. Достон Тошматов, 71. Хуршидбек Асқаралиев.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов – 65) 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (78. Бехруз Садиллоев – 32), 70. Жасур Ҳакимов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 78), 79. Иқбол Маликжонов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 65. Марко Милич.