Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Вакилларимизга овоз беришни унутманг!

06.12.2018

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этиб келишмоқда. Шунингдек, мухлислар овози ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Ортда қолган ноябрь ойида PEPSI Суперлигада 28-29-30-31-32-тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур учрашувларда бир қатор жамоалар чиройли ўйин намойиш этиб, ўз ишқибозларини хушнуд этишди. Бунда жамоалар устозларининг хизматлари ҳам катта бўлганини қайд этиш жоиз.

Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

photo_2018-11-30_13-04-53

🗒 Андрей Фёдоров – “Локомотив” – 5та ўйин, 4та ғалаба, 1та дуранг;

🗒 Нўъмон Ҳасанов – “Қўқон-1912” –
5та ўйин, 3та ғалаба, 2та дуранг;

🗒 Рўзиқул Бердиев – “Насаф” – 5та ўйин, 2та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият;

🗒 Андрей Канчельскис – “Навбаҳор” – 5 та ўйин, 2та ғалаба, 1та дуранг, 2та мағлубият.

ОВОЗ БЕРИШ: http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga/9803

Ноябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар

photo_2018-11-30_13-05-54

🗒 Игнатий Нестеров – “Локомотив” – 5та ўйин, 3та қуруқ ўйин, 3 та сейв;

🗒 Ўткир Юсупов – “Қўқон-1912” – 5та ўйин, 2та қуруқ ўйин, 4 та сейв;

🗒 Акбар Тўраев – “Навбаҳор” – 5та ўйин, 2та қуруқ ўйин, 3 та сейв.

ОВОЗ БЕРИШ: http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga/9804

Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:

photo_2018-11-30_05-49-24

🗒 Тиаго Безерра – “Пахтакор” – 5та ўйин, 4та гол;

🗒 Азизбек Ҳайдаров – “Бунёдкор” – 5та ўйин, 2та гол;

🗒 Марат Бикмаев – “Локомотив” – 5та ўйин, 3та гол;

🗒 Анзур Исмоилов – “Локомотив” – 5та ўйин, 2та гол, 3та қуруқ ўйин;

🗒 Мурод Холмуҳаммедов – “Қўқон-1912” – 5та ўйин, 3та гол, 2та қуруқ ўйин.

ОВОЗ БЕРИШ: http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga/9805

Азиз футбол мухлислари !

Ўзбекистон проффесионал футбол лигаси ўтказаётган сўровномада фаол иштирок этинг.
Ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган сўровномада “Қўқон-1912” жамоасининг уч нафар вакили иштирок этишмоқда.
Азиз мухлислар, жамоамиз бош мураббийлари Нўъмон Ҳасанов, дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда сардоримиз Мурод Ҳолмуҳаммедовларга овоз беринг !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО