Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” жамоаси юртдошларимизни бугунги байрам билан табриклайди!
the_title()

08.12.2018

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.  Бугун бош қомусимиз қабул қилинганига 26 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Конституция аввало миллатнинг юзи, халқнинг эрки иродаси ва жамият тараққиётининг асосидир. Бугунги кунда Ўзбекистон ўз Конституциясига асосланиб, республика манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Конституцияси умрбоқий қомусий ҳужжатдир.

Ўзбекистонимизнинг Конституциясида юртдошларимизнинг келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдириш, уларнинг бахту камолини кўришдек орзу-ҳаваслари ўз ифодасини топганлиги билан бирга, давлатимиз биринчи раҳбари таъкидлаганларидек, унда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – Инсон деган фикр иллгари сурилган ва шу асосда фуқаро- жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими белгилаб берилган асосий қонунимизда давлатимизнинг, жамиятимизнинг ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган ва мувофиқлаштирилган.

Конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади.

Конституциянинг муайян мамлакат ижтимоий тараққиётининг ҳуқуқий замини, мезони эканлиги унинг функцияларида яққол намоён бўлади. Конституциянинг энг асосий функцияларидан бири давлатчилик ривожланишидаги ворисликни таъминлашдир. Бу боради шуни айтиш лозимки, конституциямизда мустаҳкамланган оилага бўлган эътибор ёки ота-онага бўлган муносабат хусусидаги қоидаларни оладиган бўлсак ҳам -бу халқимизнинг онгида неча асрлардан буён шаклланган урф-одатларимизнинг бир бўлагига айланган умумэътироф этилган одатларимизнинг Конституциямизда ўз ифодасини топганлигининг бир намунасидир.

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар бугунги қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни муборакбод этади.

Бугунги айёмингиз билан азиз юртдошлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО