08.12.2018
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси етакчи аъзоларидан бири бўлмиш – Жавоҳир Сидиқовнинг туғилган куни. Бугун нафақат Қўқон балки ўзбек футболининг жавоҳири дея эътироф этилаётган ёш футболчимиз ўзининг 22 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлисларимиз номидан Жавоҳирни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.
Ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўп сонли мухлисларнинг эътиборини қозонган Жавоҳир Сидиқовга Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятида ҳам омад тилаб қиламиз. Жавоҳир миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишига тилакдошмиз.
Туғилган кунинг муборак бўлсин, Жавоҳир!