Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МАВСУМ-2018 ЯКУНЛАРИ: ОЧКОЛАР ҲАҚИДА

09.12.2018

Якунига етган мавсумга доир статистик маълумотларимизни давом эттирамиз. Бугун мавсум-2018даги очколар хусусида сўз юритамиз.

photo_2018-12-01_09-26-35

Икки босқичда бир хил очко

Янги форматда ўтказилган бу йилги Суперлига баҳсларида жамоамиз 43 очкони қўлга киритган. Бу ерда мавсумдаги барча очколар қўшиб ҳисобланган.

Агар жамоамиздан “олтин очко”лар туфайли 15 очко “йўқолиб” қолмаганида мавсумни айнан 43 очко билан якунлаган бўлардик.

Қизиқ томони шундаки ҳар икки босқични ҳам жамоамиз 28 очко билан тугатган. Биринчи босқичда ҳам 28 очко, иккинчи босқичда ҳам 28 очко. (Иккинчи босқични 13 очко билан бошлангандик. Мавсум якунидаги очколаримиз яна 28 очкони ташкил этди).

photo_2018-10-25_09-53-50

Қайси жамоадан кўп очко олганмиз?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, мавсум давомида 43 очкога эга бўлдик. Энг кўп очколарни АГМК ва “Нефтчи” жамоаларидан олганмиз -7 очко. Шунингдек, “Бундёкор” ва “Қизилқум” жамоалари билан ўйинларда 6 очкодан ишлаб ошишга муваффақ бўлдик. Ушбу мавсумда биз очко ололмаган ягона жамоа “Бухоро” бўлди. Бухороликларга икки ўйинда ҳам мағлуб бўлганмиз.

 

Кимга қанча очко?

АГМК – 7

Нефтчи –  7

Қизилқум – 6

Бунёдкор  6

Сўғдиёна – 5

Насаф – 3

Металлург – 3

Навбаҳор – 3

Пахтакор – 2

Локомотив – 1

Бухоро – 0

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО