Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МАВСУМ-2018 ЯКУНЛАРИ: РАҚАМЛАР ТИЛГА КИРГАНДА

22.12.2018

Якунига етган мавсумга доир маълумотларимизни давом эттирамиз. Бугун мавсум-2018даги натижалар, рақамлар ҳақида сўз юритамиз.

Жамоамизнинг мавсумдаги 32 та учрашувида етти хил ҳисоб қайд этилган. Ўйинларнинг 9 таси 1:0 ҳисобида якун топган. Уларнинг иккитасида ғалаба қозонганмиз. Жамоамиз иштирокидаги еттита баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланган. Олтита учрашув 2:1 ҳисобида интиҳо топган. Энг қизиғи, ушбу ҳисоб қайд этилган ўйинларнинг барчаси ўз майдонимиздаги баҳсларга тўғри келади.

Учта белашувда ҳисоб очилмаган. Яна шунча учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилган. Бу ҳисобда якунланган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонганмиз. 3:0 ҳисоби иккита ўйинда қайд этилган. (Бир ғалаба, бир мағлубият). Шунингдек, икки марта 3:1 ҳисобида рақибларимизни доғда қолдирганмиз. Ҳар икки баҳс ҳам сафарда ўтказилган.

Қайд этилган ҳисоблар

1:0 – 9 та (2 та ғалаба 7 та мағлубият)

1:1 – 7 та

2:1 – 6 та (3 та ғалаба 3 та мағлубият (барчаси ўз майдонимизда)

0:0 – 3 та

2:0 – 3 та (3 та ғалаба)

3:0  – 2 та (бир ғалаба, бир мағлубият)

3:1 – 2 та  (2 та ғалаба (меҳмонда)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО