Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯНГИ ЙИЛГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
the_title()

29.12.2018

Бугун Қўқон шаҳридаги “Баҳор” тантаналар саройида “Қўқон-1912” жамоаси 2018 йил якунлари ва янги йилни кутиб олиш муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.
Тадбир аввалида “Қўқон-1912” жамоасининг 2018 йилдаги ёрқин лаҳзалари акс эттирилган махсус видеоролик тақдим этилди.
Шундан сўнг, даврани очиб бериш учун сўз “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толипов ва жамоа бош мураббий Нўъмон Ҳасановларга берилди.
– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман. Бу йилги Суперлига баҳслари анча шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Якунига етган футбол мавсум биз учун икки хил бўлди. Аввалига мавсумни юқори савияда бошладик. Кейинчалик бир қатор мағлубиятларга учрадик. Чемпионат якунида кетма-кет ижобий натижаларни қайд этиб, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Янги мавсумда жамоамиз олдига юқори мақсадларни қўямиз. Қўқонлик футбол мухлислари ўта талабчан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун янги мавсумда жамоа олдига яхшироқ натижаларни қайд этиш, аниқроғи, кучли олтиликка кириш вазифасини қўямиз. Бунинг учун “Қўқон-1912” жамоасида барча имкониятлар мавжуд – деди Бахтиёржон Толипов.

photo_2018-12-29_17-27-55
– Барчангизни янги йил билан табриклайман. Янги йилда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Жамоамиз раҳбари айтганларидек яхши натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз- деди Нўъмон Ҳасанов.
Тадбир давомида шунингдек, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳам сўзга чиқиб, келаётган йил Қўқонликлар учун масъулиятли йил эканлигини таъкидлар экан жумладан шундай деди: – Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортга, хусусан футболга бўлган эътибор ошиб бормоқда. Ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқонда футболни жуда севишларини ҳамма яхши билса керак. Қўқонлик футбол мухлислари мамлакатимизда етакчилардан саналади. Хабарингиз бор Қўқон шаҳрида янги 20 000 томошабинга мўлжалланган стадион қурилиши ҳақида муҳтарам юртбошимизнинг қарорлари чиққан. 2019-йилда бу борада дастлабки ишлар бошланади. Келаётган 2019-йил Қўқон футболи тарихига янги саҳифалар ёзилади.

photo_2018-12-29_17-27-46
Биласизлар, айни кунларда шаҳримизда кейинги йили бўлиб ўтадиган “Халқаро ҳунармандлар” фестивалига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Фестиваль иштирокчилари футбол ўйинларидан ҳам баҳра олишади. Шунинг учун “Марказий” ўйингоҳни замон талаблари асосида таъмирлаймиз. Футболчиларга яхши шароитлар яратиб берамиз. Улар шаҳримиз фахри саналишади. Барчага янги йил омад келтирсин! 2019 йил ҳаммамиз учун баракали, омадли келсин!
Тадбирда шунингдек, Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Расул Юлдашев, “Футбол Экспресс” газетаси мухбири Абдулҳафиз Абдулҳамидов, футбол фахрийлар ва бир қатор мухлислар ҳам сўзга чиқиб ўз тилакларини билдиришди.
Доимгидек, фахрий журналист Мўйдинжон Йўлдошевнинг “Қўқон-1912” жамоасига бағишланган шеъри ҳам йиғилганларга манзур бўлди.
Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир янги мавсум олдидан жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.
Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда якунлади. 2019 йил жамоамиз учун янада омадли келишига ишониб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО