Тошкентдаги йиғин давом этмоқда

06.01.2019

Барча Суперлига жамоалари қатори “Қўқон-1912” клуби аъзолари ҳам янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Тошкентда йиғин ўтказаётган Қўқонликларнинг машғулотлари “Миллий” стадионга кўчди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.

Жамоада таркибида ўзгаришлар ҳам йўқ эмас. Ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган футболчилар – Жалил Кимсанов (“Нефтчи”), Аваз Маматхўжаев (“Нефтчи”) ва Ислом Абдуллаев (“Истиқлол”) яна “Қўқон-1912”га қайтишди ва машғулотларда иштирок этишмоқда. Шунингдек, Қўқонликлар учун бегона бўлмаган Жамшид Ҳасанов, тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ва 2011 йилда Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Темур Ҳакимовлар ҳам “Қўқон-1912” йиғинида қатнашишмоқда. Бу футболчилар айни дамда кўрикда бўлиб туришибди.
Сербиялик футболчиларимиз Дарко Гожкович ҳамда Марко Миличлар ҳам жамоа йиғинига қўшилиши кутилмоқда.
Дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда етакчи футболчимиз Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан БААда эканлигидан хабарингиз бор. Ойбек Рустамов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига жалб қилинган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО