Кичик “дерби”да кучлар тенг келди

16.02.2019

Бугун “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ҳам назорат учрашувини ўтказди. Раҳматжон Иноғомов шогирдлари Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ёшларига қарши майдонга тушишди. Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишганди. Аюбхон Абдураҳимов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб эса ўйин охирига қадар ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, кичик “дерби”да кучлар тенг келди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” (U-21) – “Навбаҳор” (U-21) – 1:1

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО