Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФАХРИЙ ФУТБОЛЧИЛАР МУХЛИСЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

16.02.2019

Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб янги футбол мавсуми олдидан турли тадбирлар, мухлислар билан учрашувлар ҳамда суперлига ўйинларига мухлисларни жалб қилиш борасида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири бугун Қўқон шаҳримизда бўлиб ўтди. ПФЛнинг мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари Ф Ҳожимуҳаммедов, О Адилов ҳамда Ж Шокировдлардан иборат гуруҳ “Қўқон-1912” футбол клубига ташриф буюрдилар. “Марказий” стадионда клуб вакиллари ҳамда стадион раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 2019-йилги суперлига ўйинларига тайёргарлик, мухлисларга яратилиш лозим бўлган қулайликлар борасида ўзаро фикр алмашилди.

photo_2019-02-16_20-02-27
Шундан сўнг Қўқон педагогика коллежида футбол мухлислари бўлган талаба ёшлар билан “Қўқон-1912” футбол клубининг фахрий футболчилари Азамат Ашурматов ҳамда Алишер Отажоновлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев иштирок этиб, мухлисларга янги мавсумга бўлаётган тайёргарлик жараёнлари , жамоадаги ўзгаришлар борасида маълумот бериб ўтди. Фахрий футболчилар ёшларни спортга , хусусан футбол билан шуғулланишга тарғиб қилдилар. Мухлислар ва фахрий футболчилар ўртасида ўзига хос мастер – класс ташкил қилинди.

photo_2019-02-16_13-58-38 копия копия

photo_2019-02-16_18-06-42

Учрашувда иштирок этган мухлис ва мухлисалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга “Қўқон-1912” футбол клуби ходимларидан, мухлислар клуби фаолларидан жавоблар олишди.
Учрашувда “Сиз Қўқон футболи тарихини қанчалик биласиз” деб номланаган викторина ўтказилди. Берилган саволларга тез ва аниқ жавоб йўллаган мухлислар , фахрий футболчиларимизнинг дастхатлари туширилган коптокларни қўлга киритдилар.
Бўлиб ўтган тадбирда шунингдек мухлислар клуби фаоллари, маҳалла ва олий таълим бошқармаси ходилари ҳам иштирок этишди. Тадбир жуда қизиқарли ва мухлисларнинг ёдида қолардиган лаҳзаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир якунида ПФЛнинг мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда бундай тадбирларни янада кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

photo_2019-02-16_12-09-03

photo_2019-02-16_13-58-50 копия копия

photo_2019-02-16_18-05-27

photo_2019-02-16_18-05-37 копия копия

photo_2019-02-16_18-05-46 копия копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО