Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА “НАСАФ”ГА МАҒЛУБ БЎЛДИК

21.02.2019

Тошкентда йиғин ўтказаётган футболчиларимиз навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Қўқонликларнинг бу галги рақиби Қаршининг «Насаф» жамоаси бўлди. Олдинги ўйинларда бўлгани каби бу сафар ҳам вакилларимиз дастлабки дақиқалардан ҳужумга зўр беришди. Гарчи бу ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлса-да, жамоалар майдонда кескин кураш олиб боришди. 28-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Бироқ Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Умуман олганда, танаффусга қадар ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор имкониятлар вужудга келди. Лекин улардан самарали фойдаланиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Натижада биринчи тайм нурсиз дуранг билан поёнига етди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ҳужумлар билан бошланди. Жамоалар кетма-кет хавфли вазиятларни яратишди. Бироқ таблодаги ҳисоб эса ўзгаришсиз қолаверди. 63-дақиқада футболчиларимиз ажойиб ҳужум ташкил этишди. Катта тезликда олдинга интилган Қувондиқ Рўзиев тўпни қулай вазиятда турган Эркиновга узатди. Шахбоз рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиққан эди. Офсайд қайд этилди.

Бўлим ўрталарига келиб захирадаги барча футболчилар майдонга тушишди. 67-дақиқада Темур Ҳакимов ва Тимур Усмоновлар комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Бироқ ушбу вазиятда омад қаршиликларга кулиб боқди. Бир дақиқа ўтиб Жасур Ёқубов ҳисобни очишга яқинлашди.

70-дақиқада рақибимиз ҳисобни очди. Хумоюн Муртазоев жарима тўпидан кейин дарвозамизни нишонга олди. Афсуски, футболдаги ёвуз қоида “сен урмасанг, сенга уришади” ақидаси ушбу вазиятда яна ўз исботини топди.

Гол ўтказиб юборгач, қўқонликлар катта куч билан олдинга ташланишди. 77-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳам рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужум ташкил этган вакилларимиз рақиб дарвозасига йўл топа олишмади ва навбатдаги ўртоқлик учрашувида ҳам мағлубиятга учрашди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 0:1

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Гол: Хумоюн Муртазоев – 70.

«Қўқон-1912»: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 41. Жавоҳир Эсонқулов, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 97. Жасур Ҳасанов.

Захира: 77. Сарвар Каримов, 30. Ислом Абдуллаев, 4. Алпомиш Телапов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15.  Жасур Ёқубов, 38. Дилшод Баратов, 55. Суҳроб Неъматов,78. Бехруз Садиллоев, 95. Тимур Усмонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО