Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ

23.02.2019

Бугун Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Вакилларимизнинг бу галги рақиби – “Бухоро” клуби бўлди.
Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишди. 13-дақиқада бухороликлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Саламат Қутиббоевнинг зарбасидан кейин тўп футболчилариларимиздан бирига теккан ҳолда дарвозамиз тўсинига тегди.
15-дақиқада дарҳол ҳужумга отланган қўқонлик ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Тимур Усмонов ўз имкониятдан самарали фойдаланиб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 24-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни ошириш учун яхши имконият юзага келди. Дилшод Баратовнинг чалқанча усулда берган зарбаси бироз ўхшамади. Бироз ўтиб, Садиллоев тўпни Баратовга жуда қулай тарзда узатиб берган эди. Баратов вазиятдан фойдалана олмади. Тайм сўнггида “Бухоро” вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга зўр беришганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлимда таркибимиз тўлигича янгиланди. 61-дақиқада Шахбоз Эркиновнинг зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан бартараф этди. Бироз ўтиб вакилларимиздан чиройли ҳужум ва Эркиновдан зарба кўрдик. Сўнгги зарбага салгина аниқлик етишмади. 72-дақиқада яна бир қулай имкониятга эга бўлдик. “Бухоро” дарвозабони жамоасини яққол голдан асраб қолди. Эркинов яқин масофадан аниқ ва кучли зарба йўллаган эди. Дарвозабон маҳорат кўрсатди.
78-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг суперзарбасини рақиб посбони қайтаришга муваффақ бўлди. Дарвозабондан ажойиб сейв. 81-дақиқада Эркиновнинг боши билан зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Ҳар икки жамоанинг қолган дақиқалардаги ўринишлари бесамар якунланди ва Тимур Усмоновнинг ягона голи “Қўқон-1912”га ўртоқлик учрашувида ғалаба тақдим этди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар: Раҳимжон Каримов, Султонмурод Ульфатов, Ҳусниддин Баҳодиров.
Гол: Тимур Усмонов – 15.
“Қўқон-1912”: 77. Сарвар Каримов, 4. Жасур Ёқубов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 38. Дилшод Баратов, 41. Милош Николич, 55. Суҳроб Неъматов, 78. Бехруз Садиллоев, 95. Тимур Усмонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 71. Боян Кнежевич, 30. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 15. Жавоҳир Эсонқулов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 97. Жасур Ҳасанов.
“Бухоро”: Х. Ходжаев, М. Жумаев, И. Сиддиқжонов, Т. Шамсиддинов, А. Исроилов, Б. Шодмонов, С. Қуттибоев, А. Собиржонов, Ж. Убайдуллаев, А. Баҳритдинов, Ф. Асадов.
Захира: Н. Ашурматов, Р. Очилов, Р. Ҳасанов, А. Жўраев, Б. Зайнитдинов, Д. Ибрагимов, М. Муҳитдинов, А. Тўраев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО