Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жавоҳир Сидиқов “Пахтакор”да ўйнайди

27.02.2019

“Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиси, Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни ижара шартномаси асосида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўтказадиган бўлди.
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” клубига 2016-йилги мавсумда , бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг таклифи билан айнан “Пахтакор” жамоасидан келган эди. Жавоҳир жуссаси кичкина бўлишига қарамасдан секин асталик билан жамаомизнинг асосий таркибидан ўрин ола бошлади. Бош мураббийнинг унга бўлган ишончи, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Қўқонда уни мухлислар “Қўқонлик Месси” деб атай бошлашди.

photo_2019-02-27_13-10-43
2017 ва 2018-йилги футбол мавсумлари эса Жавоҳир Сидиқов нафақат жамоамизнинг , балки Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлди дея бемалол айта оламиз. Жавоҳир Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалар таркибидаги ўйинлари билан нафақат Қўқонлик , балки бутун Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг севимли футболчиси сифатида тилларда достон бўлди.
Албатта Жавоҳир Сидиқовнинг етук футболчи бўлиб етишишида “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Шунингдек Қўқонлик ишқибозларнинг ҳоҳ жамоамиз ўйинларида бўлсин, ҳоҳ терма жамоа ўйинларида бўлсин, Жавоҳирни бирдек қўллаб турганликлари ҳам таҳсинга сазовордир.

DSC_6825 копия
Бундай ҳурмат эътиборга сазовор бўлиш учун футболчидан катта меҳнат, сабр-бардош ва чиройли ҳулқ атворда бўлиш талаб қилинади. Жавоҳирда эса бу сифатларнинг барчаси мужассам эди.
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” футбол клуби билан шартномасини 2020-йилнинг сўнгига қадар узайтирган. 2019-йилги футбол мавсумида Жавоҳир Сидиқов ОЧЛ ўйинларида ўйнаб, ўз тажрибасини янада орттириши мақсадида футболчи “Пахтакор” футбол клубига ижарага берилди. Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқи “Қўқон-1912” футбол клуби ихтиёрида бўлади.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти,мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Жавоҳир Сидиқовга келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилаймиз ! Барчамиз Сидиқовнинг Қўқон футболи учун қилган меҳнатларини қадрлаймиз. Жавоҳир Сидиқовнинг номи “Қўқон-1912” футбол клуби тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.
Барчаси учун раҳмат сенга Жавоҳир !!!

DSC_6464 копия

photo_2019-02-27_13-10-51

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО