01.03.2019
Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” футболчилари айни кунларда машғулотларга зўр беришган. Н. Ҳасанов шогирдлари “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда , кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда. Бугун жамоамиз ПФЛ томонидан ташкил қилинаётган фотосессияда иштирок этишади.