04.03.2019
Pepsi суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган бўлди.
Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги боис , “Навбаҳор” жамоаси раҳбарияти дастлабки тур учрашувини Фарғона шаҳрида ўтказишга қарор қилишди.
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўйини 10-март куни , соат 16-00да старт олади.
Азиз футбол мухлислари барчангизни шиддатли ва курашларга бой бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф қиламиз !