05.03.2019
“Қўқон-1912” жамоаси мавсум олди йиғинларнинг катта қисмини Тошкент шаҳрида ўтказганидан хабарингиз бор. “Навбаҳор”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик ҳам пойтахтда бошланган эди. Бунга сабаб “водий дербиси”нинг қаерда бўлиши номаълум эди. Мазкур учрашув “Истиқлол” стадионида ўтказилиши ойдинлашгач, машғулотлар Фарғонага кўчирилди. Аниқроғи, кеча футболчиларимиз Фарғонада тўпланишди ва Суперлига 1-тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Барча футболчиларимиз мавсумнинг биринчи учрашувида яхши натижа қайд этиш учун машғулотларда тинимиз ишлашмоқда. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло даражада.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 10 март куни, соат 16:00да старт олади.