Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Марко Милич: “Водий дербисига қизиқиш жуда юқори”

05.03.2019

Жума кунидан мамлакат суперлигасининг навбатдаги мавсумига старт берилади. Ўтган ҳафта аввалида ташланган қуръага натижасига кўра дастлабки турданоқ қизиқарли тўқнашувларни кузатиш мумкин. Масалан Тошкентда “Пахтакор” “Локомотив” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлсак, Фарғонада “Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” иштирокидаги водий дербисини кузатамиз. Ушбу баҳс олдидан эса Қўқонликларнинг тажрибали ҳимоячиси Марко Милич билан суҳбатлашиб футболимиз борасидаги турли фикрлари билан қизиқдик.

– Мавсумга тайёргарлик қандай кечмоқда?
– Тайёргарликлар якунига етди. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Сўнгги йиғин доирасида ўтказилган ўртоқлик ўйинида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан 4:0, “Бухоро” билан ўйинда эса 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Ҳозирда Суперлиганинг дастлабки туридаги ўйинига тайёргарлик олиб борилмоқда.
– Жамоада бу йил катта ўзгаришларга қўл урилмади. Бу йилги мавсумда жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
– Нега энди? Эътиборга молик ўзгариш бўлдику, масалан Жавоҳир Сидиқов “Пахтакор”га ўтди., Дарко Гожкович Саербияга қайтиб кетди. Дарвозабонимиз алмашди Ўткир Юсупов “Навбаҳор”га ўтганидан яхши хабардорсиз. Эндиликда жамоа дарвозасини сербиялик посбон Боян Кнежевич қўриқлайди. Айтишим мумкунки бу дарвозабон нихоятда тажрибали ва маҳоратли посбон ҳисобланади. Боян ўтган йилги мавсумни Словакия чемпионатида ўтказганини қўшимча қилиш жоиз. Вазифаларга келадиган бўлсак жамоа олдига кучли бешликка кириш вазифаси қўйилган.
– Охирги вақтларда сербиялик футболчиларнинг юртимиз клубларидаги сони ортиб бормоқда. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
– Ўзбекистонлик футбол мухлислари сербиялик футболчиларга ҳурмат билан қарашмоқда ва уларга яхши муносабатда бўлишмоқда. Легионер сифатида уларга ҳурмат билан қараш керак. Ўтган йили 15 та, бу йил 12 та сербиялик футболчилар ўзбек жамоаларида фаолият олиб боришяпти. Ҳамюртларимнинг ҳам Ўзбекистон чемпионатига бўлган қизиқиши юқорилиги сабабли Суперлигада серб легионерлар кўпайиб бормоқда деб ўйлайман.

photo_2019-03-01_19-39-57
– Суперлиганинг дастлабки турида “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
– жамоамизнинг биринчи ўйини “Навбаҳор”га қарши кечади. Лекин ҳали Намангандаги ўйингоҳ мавсумга тайёр эмас экан. Шунинг учун ўйин қаерда ўтишидан ҳабарим йўқ. Ўйин ҳақида нима десам бўлади. Бу дерби, водий дербисида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам мавсумнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонишимиз ниҳоятда муҳим. Шунинг учун ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз шарт. Бў ўйинга бўлган қизиқиш ниҳоятда катта. Ўйлайманки стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради.
Ўзбекистонда тўлиқ бир йил ўйнадингиз. Футболимиз ҳақидаги таассуротларингиз қандай, юртимизда миллионлар ўйинини янада ривожлантириш учун нималарга эътибор қаратишимиз керак?
– Таассуротларим жуда яхши. Мамлакатингизда тезкор футболни яхши кўришади ва яхши ўйнашади. Жамоалардаги тезлик жуда яхши лекин, тактикага янада кўпроқ эътибор қаратиш керак деб ўйлайман. Албатта Европа футболи ўзига ҳослиги билан Осиё футболидан ажралиб туради. Юртингизда Европача футбол кўрсатишга интилишни сезиш мумкин.
– Ҳимоячи сифатида ҳужумчиларимизга қандай баҳо берасиз?
– Ўзбекистонда маҳоратли ижрочилар етарли. Ҳужумчиларингиз анча тезкор фақат улар ўз устларида кўпроқ ишлашлари ва маҳоратларини янада ошириб боришлари лозим. Лекин, ўйлашимча жамоаларингизда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиш керак. Эхтимол шунинг учун Сербиядан кўпроқ ҳимоячилар таклиф этилаётгандир. Масалан бир вақтлар “Навбаҳор”да Бубаня, Панин каби ҳимоячилар ўйнаганку.
– Ўзбек ва серб футболидаги молиявий имкониятларни таққослай оласизми?
– Таққослайдиган даражада катта фарқ йўқ. Бу каби масалаларга кўп ҳам эътибор қаратмайман. Чунки муҳими пул эмас. Менга шартномада кўрсатилган миқдорда маош тўлашади. Бу мени қониқтиради.
– Ўзбекча сўзлашишни ҳам ўрганяпсизми. Юртимизда сизга нима кўпроқ манзур бўлмоқда?
– Албатта имкон қадар ўзбекча сўзлашишни ўрганишга ҳаракат қиляпман. Бу ерда менга ўзбекларнинг меҳмондўстлиги, очиқкўнгил эканлиги, самимияти билан биргаликда миллий таомларингиздан палов ниҳоятда манзур бўлди. Шу ўринда буюк ўзбек халқига муваффаққиятлар ва янгидан янги ютуқлар тилаб қоламан.

“Аср футболи” газетасидан олинди

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2856
2Buxoro2852
3QO'QON-19122846
4Sho'rtan2841
5Aral2838
6Xorazm2829
7Olimpik Mobiuz2824
8Do'stlik2817
U-21 биринчилиги
#КлубЎО