08.03.2019
Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами. Бу куни – гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва жамоа мухлислари муҳтарам онахонларимиз, опа-сингилларимизни бугунги айём билан чин юракдан табриклайди.
Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, элу-юртимиз ардоғида бўлинг!
Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Муҳтарам Президентимиз аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб келадилар.
Фурсатдан фойдаланиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча мўътабар онахон-ларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар ва оқила қизларимизни баҳор элчиси бўлган гўзал байрам – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этамиз.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!