Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: ўзаро ўйинлар тарихидан

09.03.2019

Coca Cola Суперлигаси 1-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” баҳси эртага Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 26 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 53-28. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 52 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 22 очкони қўлга киритган.

Превью

Ўтган мавсумдаги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумдаги ўйинларда бир мартадан ғалаба қозонишган. Қўқондаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, Намангандаги учрашувда ҳам майдон эгалари ғалаба қозонишган.

Собиқ ўйинчилар

Ўтган мавсумдаги “дерби”ларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган – Ўткир Юсупов ва Ғиёс Комиловлар энди қўқонликларга қарши майдонга тушишлари мумкин. Собиқ ўйинчилар ҳақида гап кетганда, “Қўқон-1912” жамоасида танилган Игорь Голбанни ҳам қайд этиш лозим. Россиялик футболчининг Ўзбекистондаги биринчи ўйнаган жамоаси – “Қўқон-1912” клуби бўлади.

Кимнинг трансфер нархи баланд?

Германиянинг Transfermarkt.de портали футболчиларнинг тахминий трансфер нархини эълон қилиб боришидан хабарингиз бор. Ушбу сайтнинг маълумотига кўра, “Қўқон-1912” жамоасининг умумий трансфер нархи 4,15 миллион еврога баҳолган. Таркибимиздаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Мурод Холмуҳамедов бўлиб турибди. Унинг тахминий трансфер нархи 500 минг еврога тенг.

DSC_3297

Рақибимиз “Навбаҳор”нинг умумий трансфер нархи эса 6,13 миллион еврога баҳоланган. Наманганликлар таркибидаги энг қиммат футболчи – Игорь Голбан бўлиб, унинг тахминий трансфер нархи 900 минг еврони ташкил этмоқда.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви, эртага Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 1-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қибрайдаги стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО