Қўқондаги “Марказий” стадионига янги чим ётқизиш бошланди

10.03.2019

Хабарингиз бор 2019-йилги футбол мавсуми олдидан ПФЛ клубларга жиддий талаблар қўйган. Буларнинг энг асосийларидан бири жамоаларнинг уй стадионларидаги майдон ҳолатини ҳалқаро талаблар даражасига келтириш эди.

“Қўқон-1912” футбол клуби ҳам Қўқондаги “Марказий” стадиони майдонини тўлиқ янгилаш борасида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун “Марказий” стадионга янги чимларни ўрнатиш ишлари бошланди. Клуб томонидан сотиб олинган сифатли чимлар Қўқон шаҳрига етиб келди. Янги чимларни майдонга ўтказиш ишларини Қаршининг “Насаф” жамоаси стадионини тайёрлаган мутахассислар бажаришмоқда.
“Марказий” стадионимиз чими тайёр бўлгач жамоамиз уй учрашувларини Қўқонда ўтказишни бошлаб юборишади.

 

photo_2019-03-10_10-35-34

photo_2019-03-10_10-36-22

photo_2019-03-10_10-36-29

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm26
2OKMK26
3Navbahor24
4Bunyodkor24
5Dinamo24
6Nasaf24
7Buxoro23
8Qizilqum23
9Neftchi22
10Andijon22
11Qo'qon-191222
12Paxtakor10
13Mash'al10
14Sho'rtan20
U-21 биринчилиги
#КлубЎО