Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВОДИЙ ДЕРБИСИ”ДА КУЧЛАР ТЕНГ КЕЛДИ

10.03.2019

Мана уч кундирки, мамлакатимизда катта футбол ҳавоси ҳукмронлик қилмоқда. Coca Cola Суперлигаси баҳслари қизғин ва кескин курашлар остида ўтмоқда. Мана шундай ўйинлардан бири Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида ўтказилиб, унда “Водий дербиси” мақомини олган  баҳсда – “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”  жамоалари майдонга тушишди. Ушбу учрашув олдинги йиллардаги каби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумкорликка зўр беришди. 15-дақиқада футболчиларимизда яхши имконият вужудга келди. Жарима майдончасига оширилган тўпга Шаҳбоз Эркинов етиб кела олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Холмуҳаммедовнинг зарбаси “жонли девор”га теккан ҳолда майдонни тарк этди.

photo_2019-03-10_16-10-11

23-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Остон Урунов жарима майдончаси яқинида зарба бериб дарвозамизни ишғол этди. Голдан кейин ҳужумга зўр берган футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Шахбоз Эркиновнинг боши билан берган зарбасини Ўткир Юсупов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.  42-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг чалқанча услубда берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

photo_2019-03-10_16-10-19

Иккинчи бўлимни қўқонликлар кескин ҳужумлар билан бошлашди. 55-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Жавоҳир Эсонқуловнинг боши билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Бу ҳужумни ташкил этишда Суҳроб Бердиевнинг ҳиссаси катта бўлди. 66-дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни тўхтатмасдан тепишга қарор қилди. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 67-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Холмуҳаммедов ижросидаги жарима зарбасидан кейин Ўткир Юсупов тўпни қайтиришга эришди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Шахбоз Эркинов рақиб дарвозасини боши билан ишғол этди. 79-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз учун яхши имкониятга эга бўлдик. Жамшид Ҳасанов бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар вужулга келганига қарамай, Coca Cola Суперлигаси 1-тури доирасидаги навбатдаги баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилди. Қўқонликлар мавсумни дуранг билан бошлашди.

 

Coca Cola Суперлига

1-тур

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1 (1:0)

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Темур Галеев, Александр Сидоров, Рустам Лутфуллин.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Голлар: Остон Урунов – 23. –  Шахбоз Эркинов – 67.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 6. Остон Урунов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Иван Совольёв (8. Шахзод Шайманов – 46), 11. Александр Касьян, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 30. Абдужамол Исроилов (4. Азиз Ибрагмов – 84), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 70. Аббос Ғуломов (17. Эльман Тагаев – 59).

Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 25. Мирзоҳид Маматхонов (дарвозабон), 14. Баҳодир Насимов, 29. Хожиакбар Юнусов, 90. Зафар Тўраев.

“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 10. Қувондиқ Рўзиев (8. Муҳаммаданас Ҳасанов – 80), 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (55. Милош Николич – 73), 20. Иқбол Маликжонов (7. Жамшид Ҳасанов – 64), 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов (С).

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов (дарвозабон), 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Бехруз Садиллоев, 21. Тимур Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО