Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Дербилар ҳар доим муросасиз руҳда ўтган”

10.03.2019

Coca Cola Суперлигаси 1-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз ҳужумчиси Шахбоз Эркиновлар иштирок этишди.
– Аввало мухлисларимизни янги футбол мавсуми бошлангани билан табриклайман. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун ишқибозлар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган ўйин гувоҳига айланишди. “Дербилар” ҳар доим шундай муросасиз тарзда ўтиб келган. Бизга бироз енгил бўлди, дейишим мумкин. Боиси, биз биринчи турни Наманганда ўтказишимиз лозим эди. Бироқ “дерби” бетараф майдонга бўлди. Бугунги дурангдан қониқиш ҳосил қилдим, шогирдларим кўрсатган ўйиндан хурсандман. Тўғри тактика ва таркиб танлаганимга амин бўлдим. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Демак, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Бу йил мавсум дуранглар билан бошланди. Кейинги ўйинга қадар анча вақт бор. “Андижон”га қарши кечадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз.
Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман. Африкалик легионерни сафимизга қўшиб олдик. Ушбу футболчи ўйинимизни кучайтиришига ишонаман. Таркиб борасида ўзгаришлар бўлганига қарамай, ўйин фалсафамиз ўзгаргани йўқ. Мақсадимиз ҳам ўша-ўша.
Тимур Ҳакимов анча ўзгарди. Уни ёшлигидан бери яхши биламан. Машғулотларда зўр бериб ишлаяпти. Ундан ҳали умидимиз катта.
Биринчи турданоқ хулоса чиқаришга шошилмаган афзал деб биламан. Ҳозир ҳамманинг кучи деярли бир хил. Беш-олти турдан кейин жамоалар кучига баҳо бериш мумкин.

Шахбоз Эркинов: – Бугун яхши ўйин бўлди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди. Ўзи ҳар доим “дербилар” шундай тарзда ўтиши барчага аён. Ҳеч қачон осон бўлмаган. Дуранг натижа адолатли бўлди деб ўйлайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2856
2Buxoro2852
3QO'QON-19122846
4Sho'rtan2841
5Aral2838
6Xorazm2829
7Olimpik Mobiuz2824
8Do'stlik2817
U-21 биринчилиги
#КлубЎО