Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912”нинг энг қиммат футболчиси ким?
the_title()

15.03.2019

Дунёга машҳур transfermarkt.de сайти футболчиларнинг тахминий трансфер нархи ҳақида маълумот бериб боришидан барча хабардор бўлса керак. Ушбу сайтда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган жамоаларнинг трансфер нархлари хусусида ҳам маълумот берилган. Унга кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг қиммат клуби Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бўлиб турибди. “Шерлар”нинг тахминий трансфер нархи 15,08 миллион евро деб баҳоланган. Иккинчи ўринда эса пойтахтнинг бошқа бир жамоаси “Локомотив” жой олган. “Темирйўлчилар”нинг трансфер нархи 9,90 миллион еврони ташкил этмоқда. Учинчи ўрин Наманганнинг “Навбаҳор” клубига тегишли. “Лочинлар”нинг умумий трансфер нархи – 6,45 миллион еврога тенг.
“Қўқон-1912” жамоасининг умумий транфсер нархи – 4,20 миллион евро евро деб қайд этилган.
Таркибимиздаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Мурод Холмуҳамедов бўлиб турибди. Унинг тахминий трансфер нархи 500 минг еврога баҳолаган. Жамоанинг яна бир етакчиси Александр Мерзляковнинг тахминий трансфер нархи 450 минг еврони ташкил этмоқда. Қўқонликлар сафида бир неча мавсумдан буён тўп суриб келаётган Суҳроб Бердиевнинг тахминий трансфер нархи 400 минг еврога тенг.
Кўпчиликни легионерларимизнинг трансфер нархлари қизиқтираётган бўлса керак. Бу борада transfermarkt.de сайтидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.

Легионер футболчиларимизнинг тахминий трансфер нархлари билан танишинг:
Боян Кнежевич (Сербия) – 100 минг евро
Марко Милич (Сербия) – 200 минг евро
Милош Николич (Сербия) – 100 минг евро
Яна бир легионеримиз Оливье Боннес (Нигер) – 270 минг евро)нинг трансфер нархлари ҳозирча “Қўқон-1912”нинг умумий трансфер нархига қўшилмаган.
Эслатиб ўтамиз, transfermarkt.de сайтидаги маълумотларда тахминий трансфер нархлари келтирилган бўлиб, футболчиларнинг ҳақиқий трансфер нархларидан фарқланиши мумкин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор13
2Сўғдиёна13
3Андижон11
3Динамо11
3Металлург11
3Навбаҳор11
3Насаф11
3Сурхон11
3Қизилқум11
3Қўқон-191211
11АГМК11
11Бухоро11
13Бунёдкор10
14Локомотив10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Локомотив13
2Насаф13
3Андижон13
4Сўғдиёна13
5АГМК13
5Металлург13
5Навбаҳор13
8Бунёдкор10
9Бухоро10
9Сурхон10
9Қўқон-191210
12Динамо10
13Қизилқум10
14Пахтакор10