Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Наврўзи олам муборак!

21.03.2019

Бугун Наврўз айёми – янгиланиш, яшариш, меҳр-муҳаббат байрами. Она табиатнинг гўзалликлари ва чексиз мўъжизалари ҳамиша одамзотни ўзига маҳлиё айлаган.  Барчамиз бошқа фаслларга қараганда, баҳорни севамиз ва ардоқлаймиз.

Бунинг ўзига хос сабаби бор. Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор, табиатнинг ўйғонишидан дарак берса, Наврўзи олам эса, бутун бир тириклик ва ҳаётни севишга, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни тараннум этадиган ардоқли байрам десак муболаға бўлмайди.

Шукуҳли байрам кунлари барчамиз оила давраларида ҳамда меҳнат жамоаларида Наврўзи оламни кутиб олар эканмиз, яна бир бор ўтган давр ичида бажарган ишларимизни сарҳисоб қилиш билан бирга, келгусидаги режаларимизни белгилаб оламиз.

Фурсатдан фойдаланиб “Қўқон-1912” футбол клуби барчангизни юртимизга кириб келган баҳор ва Наврўз байрамлари билан чин юракдан табриклайди. Ҳар кунимиз Наврўз қувончларига бой бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО