Тайёргарлик авжида, режада яна битта ўртоқлик ўйини бор

22.03.2019

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Футболчиларимиз навбатдаги “водий дербиси”да мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилишган ва бунинг учун машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда.

Қўқонликлар йиғин давомида битта назорат учрашувини ўтказишганди. Бундан бир неча кун аввал Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Про-лига вакили – “Локомотив БФК”ни 7:0 ҳисобида доғда қолдиришганди.

Режада яна битта ўртоқлик ўйини бор. Бу галги рақиб эса анча жиддий –  мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири “Пахтакор” бўлади. “Шерлар”га қарши кечадиган учрашув 24 март кунига белгиланган. Мазкур баҳснинг қайси стадионда ўтиши ва бошланиш вақти ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

photo_2019-03-22_06-57-01

photo_2019-03-22_06-56-53

photo_2019-03-22_06-56-44

photo_2019-03-22_06-57-09

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО