Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Оливье Боннес “Қўқон-1912” жамоасини тарк этди

22.03.2019

Барчангизга маълумки, “Қўқон-1912” футбол клуби яқинда Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси бўлган футболчи билан шартнома имзолаган эди. Оливье Боннес билан тузилган шартнома кеча ҳар икки томоннинг келишувига асосан бекор қилинди. Бунга сабаб футболчининг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, ватанига қайтиши лозимлиги бўлди.

Оливье Боннес Ўзбекистонга келишидан бир неча кун олдин унинг отаси вафот этган эди. Бу ҳолат футболчининг руҳий ҳолатига қаттиқ таъсир қилган. Боннес шундай оғир кунда онасини ёлғиз қолдириб келганлигидан афсусда бўлди. Мусулмон оила фарзанди бўлган футболчи оиласига қайтиш истагини билдирди.
“Қўқон-1912” футбол клуби мураббийлар штаби футболчиларнинг инсонийлик факторларини биринчи ўринга қўяди. Жамоамиз раҳбарияти Франциялик футболчини тўғри тушунган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилди. Оливье Боннес бугун эрта тонгда Парижга учиб кетди.
“Қўқон-1912” футбол клуби Боннеснинг оиласига тинчлик-хотиржамлик, келгусидаги фаолиятига омад тилайди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО