ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА МАҒЛУБ БЎЛДИК

24.03.2019

Бугун жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. “Жар” стадионида “Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

“Пахтакор”нинг дастлабки ҳужуми хавфли тус олди. Кнежевич яхши ўйнади, сўнгра  Комиловнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 10-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келганди. Ҳакам ҳужумда фол қайд этди. Милич айбдор деб топилди ушбу вазиятда. 13-дақиқда “Пахтакор” футболчилари ҳисобни очишди. Чап қанотдан Акрам Комилов томонидан узатилган тўпни Игорь Сергеев дарвозамизга жойлаб қўйди. 20-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Бу сафар Драган Черан ўзини кўрсатди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб ҳисобни қисқартиришимиз мумкин эди. Жасур Ҳасановнинг йўллаган зарбаси рикошет ҳолатидан сўнг дарвоза устунига тегди.

photo_2019-03-24_16-07-58

42-дақиқада Садиллоев, Эркинов, Эсонқулов ижросида ажойиб комбинация уюштирилди. Сўнгги паллада Жавоҳирнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида рақиб дарвозаси олдида босимни оширишимизга қарамай, танаффусга қадар ҳисобни ўзгартира олмадик.

Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди. Шахбоз Эркинов 46-дақиқада “Пахтакор” дарвозасини ишғол этди. 55-дақиқада жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. 60-дақиқада энди рақибимизда яхши имконият юзага келди. Собирхўжаев дарвозабонимиз билан деярли бирга-бир вазиятга чиққан эди. Зарбаси ноаниқ бўлди. 66-дақиқада “Шерлар” ҳисобни оширишди. Черан иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олиб ҳисобни – 1:3 кўринишига олиб келди. Ушбу вазиятда футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Бундан эса легионер ҳужумчи самарали фойдаланди.

photo_2019-03-24_16-07-25

85-дақиқада захирадан майдонга тушган Сарвар Каримов “суперсейв” намойиш этди. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоанинг ҳужумлари самарасиз якунланди. Шу тариқа, футболчиларимиз кичик йиғиндаги иккинчи назорат баҳсида рақибга имкониятни бой беришди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:3 (0:2)

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллаев.

Назоратчи: Т. Абдуллаев.

Голлар: –   Ш Эркинов (46), – Сергеев (13), Черан (20, 66).

“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 16. Жасур Ҳасанов, 17. Бехруз Садиллоев, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзялков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Бекзод Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 55. Милош Николич, 99. Дилшод Баратов.

 

“Пахтакор”: Суюнов, Комилов, Козак, Аъзамов, Салимов, Абдуллаев, Собирхўжаев, Синдаров, Маҳмудҳожиев, Черан, Сергеев.

Захира: Исақов, Асқаров, Аҳмадов, Розиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО