ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР ОММАГА ТАНИШТИРИЛДИ

27.03.2019

“Қўқон-1912” футбол клуби Қўқон шаҳрида ўз мухлислари билан учрашди. Учрашув Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтди.

“Қўқон-1912” жамоасининг футболчилари ва жамоа раҳбарияти мухлисларинг олқишлари ҳамда жамоа гимни садолари остида стадионга чиқиб келишди.
Учрашувни “Қўқон-1912” футбол клуби матбоут котиби Акрамжон Мамадалиев очиқ деб эълон қилди. Дастлабки сўз жамоа президенти Бахтиёржон Толиповга берилди.
– Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан учрашиб, анъанага кўра янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган янги ўйинчиларни таништириш ҳамда сиз азизлар билан фикр алмашиш учун бу жойга йиғилдик. Келаётган мавсумга таёргарлик кўришда мураббийларимиз жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди. Ўйлайманки сиз азиз мухлисларни ўзларининг чиройли ўйинлари ва ғалабалари билан хурсанд қила оладиган таркибни жамлай олдик. Биз бу мавсумда нафақат Қўқон шаҳри балки Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қиламиз. Бу нарса бизга янада кўпроқ маъсулият юклайди. “Марказий” стадионимизда ҳам ПФЛ талабларидан келиб чиқиб катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Майдон майсаси тўлиқ янгиланди. Шунинг учун вақтинча рақибларимизни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида қабул қиламиз. Мутахассислар билан маслахатлашган ҳолда май ойининг иккинчи ярмида ёки июнь ойидан бошлаб ўз майдонимизда рақибларни қабул қиламиз.
Келаётган мавсумда жамоамиз ҳар йилгидан юқори мақсадларни кўзлаб майдонга тушади. Биз бу йил совринли ўринлар учун курашамиз – деди Бахтиёржон Толипов.

DSC_8341

Шундан кейин жамоамиз сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Боян Кнежевич, Милош Николич, Жамшид Ҳасанов, Жасур Ҳасанов, Тимур Ҳакимов, Тимур Усмонов, Жавоҳир Эсонқулов ва Шахбоз Эркиновлар кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

DSC_8388

DSC_8411
Жамоа сафига янги қўшилган футболчилар мухлисларга тўп билан мастер-класс намойиш қилиб беришди. Футболчилар фойдаланган тўпларни мухлислар ўтирган секторларга тепиб , мухлисларимиз учун ўзига хос совғаларни тақдим қилишди.
Ким қайси рақамда тўп суради: Боян Кнежевич – 89, Милош Николич – 55, Жамшид Ҳасанов – 7, Жасур Ҳасанов – 16, Тимур Ҳакимов – 11, Тимур Усмонов – 21, Жавоҳир Эсонқулов – 13 ва Шахбоз Эркинов – 22.

DSC_8544
Ўтказилган тадбирда мухлисларимизга ҳам микрофон тақдим қилинди. Улар жамоа раҳбарияти ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Маросим сўнггида мухлислар ўзларининг суюкли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди.
Бугунги тадбирда «Футбол Экспресс» газетасининг мухбири Абдулхафиз Абдулазиз ўғли Абдуҳамидов ҳам иштирок этдилар. Учрашувдан сўнг мухлислар клуби фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида ҳам қизғин суҳбат бўлиб ўтди.

DSC_8280

DSC_8306

DSC_8327

DSC_8391

DSC_8394

DSC_8396

DSC_8399

DSC_8403

DSC_8414

DSC_8422

DSC_8428

DSC_8450

DSC_8452

DSC_8463

DSC_8456

DSC_8458

DSC_8483

DSC_8487

DSC_8576 копия

DSC_8581

DSC_8584

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО