ТАЙЁРГАРЛИК ФАРҒОНАДА ДАВОМ ЭТАДИ

28.03.2019

Coca Cola Суперлигасида юзага келган танаффус ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Эртадан 2-тур баҳсларига старт берилади. Ушбу танаффусдан жамоамиз самарали фойдаланди. Аввалига Тошкентда йиғин ташкил этилди. Энди эса тайёргарлик жараёни Фарғонада давом эттирилади.

Жамоамиз аъзолари кечадан  Фарғона шаҳрида “водий дербиси”га тайёргарликни бошлашди. Мухлислар билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, куннинг иккинчи ярмида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Фарғона шаҳрида йўл олишди ва машғулот ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Андижон” учрашуви 31 март куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 19:15да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО